Андижонда «Lacetti» ва «Nexia-3» иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Фото: Андижон ЙҲХБ
Андижон вилояти Андижон туманида «Lacetti» ва «Nexia-3» иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берган, оқибатда бир нафар фуқаро жабрланди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, ҳодиса кеча, 14 май куни соат 13:45 ларда, Андижон тумани «Бешпаҳлавон» МФЙ ҳудудидан ўтган D-137 автомобиль йўлининг 13 километрида юз берган.
Ҳодисага 1977 йилда туғилган Р.О. ўзининг «Lacetti» русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, ортга қайрилиш учун чап томонга кескин бурилиб юборгани сабаб бўлган. Аниқлик киритилишича, «Lacetti» ўзи билан бир йўналишда, ортидан ҳаракатланиб келаётган «Nexia-3» русумли автомашина билан тўқнашиб кетган.
Ҳодиса оқибатида «Lacetti» русумли автомашина ҳайдовчиси тан жароҳати олиб РШТТЁИМ Андижон филиалига мурожаат қилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ЙҲХГ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Туман ва шаҳар ҳокими ўринбосарлари сони қисқартирилади
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг