Андижонда кекса аёл лифт ичида қолиб кетди
Андижонда кекса онахон лифт ичида қолиб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, Андижон вилояти ФВБга «112» тизими орқали, Андижон шаҳар «Навбаҳор» МФЙда жойлашган кўп қаватли уйларнинг бирида лифт ичида кекса онахон қолиб кетгани ва амалий ёрдам зарурлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
ФВБ қутқарувчиларининг тезкор ҳаракатлари орқали махсус асбоб-анжомлар ёрдамида лифт очилиб, кекса онахон соғ-саломат олиб чиқилди.
Эслатиб ўтамиз, ҳукумат қарори билан «Лифтларни техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низом тасдиқланган бўлиб, бино ва иншоотларда ўрнатилган, доимий равишда фойдаланишда бўлган лифтлар 12 ойдан ошмаган ҳолда камида 1 марта мажбурий даврий техник кўрикдан ўтказилиши керак.
Лифтларда қамалиб қолиш ҳолатлари эса тез-тез учраб турибди. Аввалроқ ҳам Тошкент шаҳрида 10 кун ичида шу каби 4 ҳодиса юз берганини хабар қилгандик.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг