Андижонда ишсизликка барҳам берилмоқда

19:24 23 Январь 2025 Жамият
172 0

Саминжон ҲУСАНОВ/«Халқ сўзи». Андижон вилоятида аҳолини иш билан таъминлаш, доимий даромад манбаига эга қилиш бўйича самарали ишлар амалга оширилмоқда. Бунинг учун ҳар бир маҳалланинг устувор йўналишлари белгилаб олинган. Масалан, Балиқчи туманидаги “Сарновул” маҳалласида спорт маҳсулотлари ишлаб чиқариш ривожланган. Шу боис аҳолини ушбу йўналишдаги фаолиятга жалб этиш ижобий самара бермоқда.

— Жорий йилда 2 та хонадонда спорт маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича кичик цехлар ташкил этилди, — дейди туман ҳокимлиги масъул ходими Музаффаржон Каримов. — Натижада 25 нафар хотин-қизлар иш билан таъминланди. Қувонарлиси, улар томонидан тайёрланган маҳсулотга илк буюртмалар қабул қилинди.

Айтиш жоиз, айни пайтда ушбу манзилда чарм-спорт маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхона ишга туширилиши арафасида. Лойиҳа фойдаланишга топширилгач, яна 300 нафар маҳалла аҳолиси иш билан таъминланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер