Андижонда ҳоким ўринбосари 15 минг доллар билан қўлга тушди

09:20 05 Ноябрь 2025 Жамият
31 0

Видеодан кадр

Андижон вилоятида туман ҳокими ўринбосари 15 минг доллар пора олаётганида қўлга тушди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳоким ўринбосари мансаб мавқеидан фойдаланиб, туман ҳудудидан ўтган катта йўл бўйида 400 метр узунликдаги сув йўлини ёпиқ тизимга ўтказган ҳолатда унинг ҳисобига юзага келадиган 60 сотих ер майдонида ҳар бири 30 метр 2 бўлган жами 68 та савдо дўкони қуриш учун ер ажратиш ва тегишли ҳужжатларни юқори лавозимли танишлари орқали расмийлаштириб бериш эвазига фуқародан 15 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Бироқ ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирда мазкур мансабдор шахс пулларни (тўлиқ) олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «а,в» бандлари 28,211-моддаси 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?