Андижонда фуқаро уйининг меҳмонхонасида ўзини осиб қўйди

15:32 03 Декабрь 2021 Жамият
1094 0

Андижон вилоятида маҳаллий фуқаро ўз уйининг меҳмонхонасида ўзини осиб қўйди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, воқеа Ўрикзор маҳалласида содир бўлган. Ваколатли органлар томонидан ИИБ профилактика инспектори, маҳалла раиси ва бошқа шахсларнинг хатти-ҳаракатлари юзасидан расмий текширув ва баҳо белгиланди.

Мазкур ҳолат юзасидан прокуратура томонидан Жиноят кодексининг 103-моддаси 1-қисми (Ўз жонига қасд қилишга мойиллик) билан жиноят иши қўзғатилган. Жиноят ишини тергов қилиш вилоят прокуратураси назоратига олинган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер