Андижонда «электросеть» ходимлари 20 миллион сўм учун ўз мансабини суиистеъмол қилди

11:33 19 Сентябр 2024 Жамият
191 0

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент Андижон вилоятида тадбиркорнинг 20 миллион сўмини қўлга киритган ЭТК муҳандисларини ушлади. Бу ҳақда Департаментнинг хабар берди.

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хўжаобод тумани бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда ушбу қонунбузарлик қайд этилган.

Қайд этилишича, туман электр тармоқлари корхонаси муҳандиси Ш.В. «Х.Т.» МЧЖга қарашли умумий овқатланиш ошхонасида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги ҳолати бўйича расмийлаштирилган далолатномани йўқ қилиб бериши эвазига корхона раҳбари Х.Т.нинг 20 миллион сўмини олган вақтида қўлга олинган.

Унинг кўрсатувига асосан «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ филиали маъмурий биноси олдида давом этган тадбирда, Хўжаобод ЭТКнинг яна бир муҳандиси А.А. муҳандис Ш.В.дан 20 миллион сўмни олиб, шундан 5 миллион сўмини қайтариб берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

«Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда», дейилади хабарда.

Аввалроқ, 45-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасининг 8-турида Сербия ва АҚШ юртдошларимизга рақиб бўлиши ҳақида хабар қилинганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?