«Будапешт – 2024»: Сербия ва АҚШ Ўзбекистонни тўхтатиб қолишга ҳаракат қилади

45-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида 7-тур беллашувлари бўлиб ўтди. Тур доирасида эркаклар терма жамоамиз Украинани 3:1 ҳисобида, қизларимиз эса Грецияни 2,5:1,5 ҳисобида мағлуб этишди.
Қайд этиш керакки, биз керакли очколарни қўлга киритиш орқали кучли учликка қайтиб олдик. Биринчи ўринда Ҳиндистон жамоаси кетаётган бўлса, кутилмаганда иккинчи ўрин Эронники бўлиб турибди.
Эркаклар:
Ўзбекистон — Украина 3:1
Нодирбек Абдусатторов — Андрей Волокитин 1:0
Нодирбек Якуббоев — Васил Иванчук 0,5 : 0,5
Жавоҳир Синдаров — Руслан Пономарёв 1:0
Шамсиддин Воҳидов — Антон Коробов 0,5 : 0,5
Аёллар:
Ўзбекистон — Греция 2,5 : 1,5
Афрўза Ҳамдамова — Ставроула Цолакидоу 0:1
Умида Омонова — Анастасия Аврамидоу 1:0
Маржона Маликова — Ектерини Павлидоу 0,5 : 0,5
Нодира Нодиржонова — Маркантонаки Харитомени 1:0
8-турда эркаклар терма жамоамиз Сербия жамоаси билан қарама-қарши келса, аёллар терма жамоамиз АҚШ жамоаси билан баҳсларга киришади.
Эътборлиси шундаки, АҚШ аёллар жамоаси таркибида асли ўзбекистонлик Гулруҳбегим Тоҳиржонова ҳам бор.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Тошкентда «Иқтисодиёт ва бизнес бошқаруви соҳаларида илғор тадқиқотлар» мавзусидаги халқаро илмий симпозиум ўтказилди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг