Андижонда экспортчи корхоналар сони 72 тага етди
Саминжон ҲУСАНОВ/«Халқ сўзи». Жорий йилнинг ўтган даврида Андижон вилоятида 62,3 млн. долларлик мева-сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотлари экспорти амалга оширилди. Бу ҳақида вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси томонидан ташкил этилган пресс-турда маълум қилинди. Тадбир давомида фитосанитар лабораторияси ва экспорт штаби фаолияти билан танишилди.
— Президентимиз раислигида шу йилнинг 18 январь куни бўлиб ўтган инвестиция, экспорт ва саноат соҳаларидаги устувор вазифаларга бағишланган йиғилишда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигига мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти билан шуғулланиш вазифаси юклатилди, — дейди бошқарма масъул ходими Улуғбек Аҳмедов. —Топшириқлар ижросини таъминлаш доирасида бошқармамизда “Экспорт штаби” ташкил этилган бўлиб, унинг таркибига 14 та идоралар вакиллари фаолияти мувофиқлаштирилди. Бунинг натижасида мева-сабзавот ва озиқ-овқат саноати маҳсулотларини етиштириш, тайёрлаш, қайта ишлаш, сақлаш ва экспорт қилувчи корхоналар фаолиятида юзага келадиган муаммоли масалалар юзасидан амалий ёрдам кўрсатиш имконияти яратилди.
Пресс-тур давомида таъкидланганидек, соҳада амалга оширилаётган ибратли ишлар натижасида экспортчи корхоналар сони тобора ортиб бормоқда. Масалан, вилоятда йил бошида уларнинг сони 53 та бўлган бўлса, айни пайтга келиб 72 тага етди. Бундай корхоналар томонидан 20 та давлатга, айниқса, Қирғизистон, Россия, Беларусь, Хитой, Қозоғистон, Туркия ва Латвия каби давлатларга сифатли ва хавфсиз озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг