Андижонда дон корхоналари манипуляция ҳаракатлари учун жаримага тортилди

Рақобат қўмитасининг Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси 3 та дон корхонасига нисбатан молиявий жарима қўллади. Бу ҳақда қўмита ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ушбу корхоналар юқори ликвидли ва монополь турдаги маҳсулотларнинг биржа савдолари орқали реализация қилинишида манипуляция ҳаракатларини (графикларни бажармаслик ва кунлик белгиланган ҳажмларда маҳсулотларни биржа савдоларига қўймаслик) содир этганлик ҳолатлари аниқланди.
Жумладан:
«Qoʻrgʻontepa don mahsulotlari» АЖ — 724,2 тонна буғдой уни ва омихта ем маҳсулоти;
«Asaka don mahsulotlari» АЖ — 1394,0 тонна буғдой уни ва омихта ем маҳсулоти;
«Andijondonmahsulot» АЖ — 509,2 тонна буғдой уни маҳсулоти.
Юқоридагиларга мувофиқ, ҳудудий бошқарма махсус комиссияси томонидан «Рақобат тўғрисида»ги қонун ва Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан тасдиқланган низом талаблари асосида дон корхоналарига нисбатан қонун бузилиш аломатлари билан иш қўзғатилиб, натижаси юзасидан молиявий жарима қўллаш ҳақида қарор қабул қилинди.
Шунингдек, қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик тўғрисида кўрсатмалар берилди, дейилади қўмита ахборотида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
- «100 миллиондан ортиқ гуллар, модалар ҳафталиги ҳамда турфа таомлар тақдимоти»: Наманганда ўтказилаётган 64 Халқаро гуллар фестивалидан видео ва фоторепортаж
- Ўзбекистон тарихида илк бор мундиал йўлланмасини қўлга киритган миллий терма жамоамиз Тошкентга қайтиб келди — Фоторепортаж
- Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Исроил–Эрон можароси юзасидан баёнот берди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг