Андижонда 40 млн долларга кичик ва микро ГЭСлар қурилади

Фото: Президент матбуот хизмати
Андижон вилоятида кичик ва микро ГЭСлар қуриш учун 40 миллион доллар ажратилади. Бу ҳақда вилоятда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган йиғилишда қайд этилди.
Избоскан туманида тадбиркор 10 миллион доллар инвестиция ҳисобига қуввати 3,2 мегаваттли кичик ГЭС қурган. ГEС йилига 8 миллион киловатт-соат электр беради. Бу Избоскан аҳолиси истеъмолининг 20 фоизи дегани.
Президент бу намунали лойиҳани маъқуллаб, вилоятнинг сув оқими юқори бўлган ариқ ва каналларида 75 мегаватт қувватга эга кичик ва микро ГEСлар қуриш имконияти борлигини айтди.
Андижондаги бундай лойиҳаларга 40 миллион доллар ажратилиши белгиланди. Бу маблағлар тадбиркорларга 3 йил имтиёзли давр билан 7 йилга 12 фоиз ставкада берилади.
Маҳаллий компонентни ривожлантириш учун август ойида хитойлик инвесторлар билан микро ГЭС агрегатларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Эътиборли жиҳати, бу инвестор қурилган ГЭСларга 1 йил бепул сервис кўрсатади, кейинги 9 йилда кафолатли пулли хизматни йўлга қўяди.
Вилоят ҳокимлигига бу йил қуввати 24 мегаватт, кейинги йил яна 20 мегаватт бўлган жами 763 та кичик ва микро ГЭСларни ишга тушириш чораларини кўриш топширилди. Бу лойиҳалар ишга тушса, 38 минг хонадон узлуксиз электр билан таъминланади, вилоятнинг электр импорти 10 фоизга қисқаради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг