Андижонда 34 ёшли пиёдани «Damas» уриб юборди
Иллюстратив фото
Андижон шаҳрида пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган фуқарони машина уриб кетди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, 15 декабрь куни соат 10:10 ларда Андижон шаҳар Амир Темур шоҳ кўчасида содир бўлган. 2002 йилда туғилган ҳайдовчи С.А. «Damas» русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётиб, олдинда тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган 1991 йилда туғилган пиёда М.Ҳ.ни уриб юборган.
Ушбу ЙТҲ оқибатида пиёда тан жароҳати олиб, РШТЁИМ Андижон филиалига мурожаат қилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар ИИОФМБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг