Андижонда 155 дона суюлтирилган газ баллони яширилган «бункер» аниқланди

Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманида суюлтирилган газ таъминотидаги қонунбузилиш ҳолатларини аниқлаш бўйича рейд тадбирлари ўтказилди. Бу ҳақда «Ҳудудгазтаъминот» АЖ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, «Шаҳрихонтумангаз» газ таъминоти бўлими қоровули А.Т. ва бўлим чилангари Ж.Х. ўзаро тил бириктириб, аҳоли истеъмолчиларига тегишли бўлган суюлтирилган газни талон-торож қилишга уринган.
Улар Ж.Х.га бириктирилган махсус автотранспорт воситасини ўзбошимчалик билан бошқарган ҳолда, суюлтирилган газни аҳоли истеъмолчиларига тарқатиш ўрнига белгиланган йўналишдан четга чиқиб, баллонларни нотурар бино ҳудудига тушираётган вақтида тўхтатилган.
Текширув жараёнида мазкур бинода жами 155 дона маиший газ балонлари ёнғин хавфсизлиги қоидаларига зид равишда ноқонуний сақлаб келинаётгани аниқланган.
Шунингдек, 1 дона электрон тарози, автомобилларга пропан газ ўтказиш учун махсус мослаштирилган 2 дона резина шланглар ва оғир қолдиқни тўкиб олиб сақлаш учун мўлжалланган 10 дона пластмасса идишлар ҳам борлиги маълум бўлган.
Ҳолат юзасидан далолатнома тузилиб, барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Ўзбекистон паспорти халқаро индексда паст натижа қайд этди
- Абдулазиз Комилов Италиянинг энг юқори давлат мукофоти билан тақдирланди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг