Андижон вилояти ҳокимига икки ўринбосар тайинланди
Фото: Андижон вилояти ҳокимлиги
Андижон вилояти ҳокимини Шуҳратбек Абдураҳмоновга икки ўринбосар тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Тўланов Акмалжон Махамматумарович Андижон вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари-иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
Акмалжон Тўланов 1989 йилда Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида туғилган. У 2013 йилда Андижон машинасозлик институтини (кундузги) тамомлаган.
Ушбу лавозимга тайинлангунига қадар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Андижон вилояти бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият олиб борган.
Шунингдек, Исманов Исомиддин Баҳриддинович Андижон вилоят ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
Исомиддин Исманов 1981 йилда Андижон вилоятининг Андижон туманида туғилган. У 2006 йилда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Тошкент олий ҳарбий техника билим юртини (кундузги) тамомлаган.
Мазкур лавозимга тайинлангунига қадар, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Тезкор қидирув департаменти Тезкор вазиятларни таҳлил қилиш бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият олиб борган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахслар QR-кодсиз фаолият юритса жаримага тортилади
- Хонанда Раҳматилло Юсупов 44 ёшда вафот этди
- Сизни ажаблантирадиган анъаналар. Дунё бўйлаб янги йил қандай нишонланади?
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан Янги йилдан кейин амалда бўладиган қиймати эълон қилинди
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг