Андижон ва Қашқадарёда «валютчик»лар қўлга олинди

12:38 20 Февраль 2025 Жамият
138 0

Марҳамат, Косон ва Нишон туманларида валюта савдоси билан шуғулланиб келган шахслар қўлга олинган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Департаментнинг Марҳамат тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган А.Ю. 3 000 АҚШ долларини 39 миллион сўмга сотган вақтида ушланиб, ундан жами 5 410 АҚШ доллари, 51 600 Россия рубли, 13 450 Қирғиз соми ва 16,4 миллион сўм пуллар ашёвий далил сифатида олинган.

Шунингдек, Департаментнинг Косон тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро П.М. 3 300 АҚШ долларини 42,7 миллион сўмга сотиб олган вақтида ушланиб, ундан жами 2 800 АҚШ доллари ва 93,3 миллион сўм пуллар ашёвий далил сифатида олинган.

Департаментнинг Нишон тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Д.К. ва бошқалар фуқаро Б.Т.га 3 400 АҚШ долларини 44,2 миллион сўмга сотган вақтида қўлга олинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?