Андижон ва Хоразмда бир нечта МЧЖ масъуллар Жиноят кодексининг 169-моддаси билан айбланмоқда
Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини фош этди. Бу ҳақда Департаментнинг хабар берди.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Балиқчи тумани бўлими, ЭТК ва бошқа ҳуқуқни мухофоза қилувчи идоралар ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда тумандаги “И.С.” МЧЖ масъул шахслари ва бошқалар МЧЖ қарашли ёғни қайта ишлаш заводида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тижорат мақсадида уланиб, жами 250 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Яна бир ҳолат Департаментнинг Избоскан тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда аниқланган. ЯТТ Б.Н. ва бошқалар "Овулмат" МФЙда жойлашган новвойхонада умумий фойдаланишдаги газ тармоғига тижорат мақсадида тўғридан-тўғри уланиб, жами 149,3 миллион сўмлик табиий газдан ноқонуний ишлатилгани билдирган.
Департаментнинг Хонқа тумани бўлими томонидан ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда қонунбузилиши қайд этилган.
Урганч шаҳридаги “Г.” МЧЖга қарашли Урганч тумани, “Киллавут” маҳалласида жойлашган дам олиш масканида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тижорат мақсадида электр ҳисоблагичдан ташқари уланиб, жами 160,7 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги фош бўлган.
“Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда”, дейилади хабарда.
Аввалроқ, Будапештдаги энг муҳим кунда Ўзбекистон Ҳиндистонга қарши саф тортиши ҳақида хабар берилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби белгиланди
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ламин Ямал «Барселона»ни тарк этиши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг