Анъанавий “Стихия” фестивали илк марта Тўдакўл сайёҳлик марказида ўтказилади
Жорий йил 31 август — 2 сентябрь кунлари Бухоро ва Навоий вилоятларини боғлаб турувчи Қизилтепа туманида жойлашган Тўдакўл туризм марказида “Стихия” электрон мусиқа фестивали ўтказилади.
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси маълумотига кўра, фестивалнинг асосий мақсади жаҳон жамоатчилиги эътиборини экология муаммосига, хусусан, Орол денгизининг ҳолатига, шунингдек, мамлакатимизда ривожланаётган чўл туризми йўналишида сайёҳлар оқимини оширишдан иборат.
Ушбу фестиваль Ўзбекистонда ташқи ва ички туризмни ривожлантириш, истеъдодларни бир жойда тўплаш, туризмнинг иқтисодиётда тутган ўрни ва аҳамиятини ошириш, шунингдек, вилоят ёшларининг ижодий камолотини юксалтиришга хизмат қилади.
Тўдакўл туризм марказида “Стихия” электрон мусиқа фестивалини ўтказиш учун 15 гектар чўл текислигида саҳналар тайёрланмоқда.
Ташкилотчиларга кўра, бу йилги “Стихия” ёрқин ва унутилмас тадбир бўлишни, чет эллик меҳмонлар учун ғайриоддий янги туризм ҳудудини кашф этиши ва мамлакатимиз мусиқа ихлосмандларига янги мусиқий комбинациялар дунёсида завқланиш имкониятини тақдим этади.
“Жорий йилда Ўзбекистон туризм соҳасидан икки миллиард доллардан ортиқ даромад олиши кутилмоқда. Мамлакатга етти миллиондан ортиқ хорижий сайёҳлар келиши кутилмоқда. 2023-йилда 200 га яқин йирик тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, улардан бири “Стихия” ҳисобланади. Анъанавий тарзда ҳар йили ўтказиб келинаётган фестиваль туфайли мамлакатимизнинг янги туризм йўналишларида катта имкониятларга эга эканлигини кўрсатмоқдамиз” – деди қўмита вакили.
Қайд этиш керакки, “Стихия” фестивали 2017 йилдан буён Мўйноқдаги “Кемалар қабристони”да ўтказилиб келинарди. Жорий йилда эса илк бор тадбир ўтказиладиган жой ўзгартирилмоқда. Ушбу йирик санъат анжуманида ҳар йили дунёнинг турли бурчакларидан диджейлар, рассомлар, олимлар, продюсерлар шунингдек, ўзбек мусиқачилари иштирок этади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
- Ёш ўзбек ёзувчисининг асари Халқаро болалар адабиёти кенгашининг фахрий рўйхатига киритилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг