Амирхон Содиқов ҳамда Зиёдахон Абдусатторова жуфтлиги АҚШ камончиларига ютқазиб қўйди
Франция пойтахтида ўтказилаётган ёзги Олимпиада ўйинларида ўзбек спортчилари ўз юришларини давом эттирмоқда.
Камондан ўқ отиш бўйича илк бор олимпиадада қатнашаётган Амирхон Содиқов ва Зиёдахон Абдусатторова жуфтлиги микс (жуфтлик) баҳсларида қатнашди.
Шу тариқа, олимпия ўйинларида камондан отиш спортида дебют қилган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари учун мусобақа ниҳоясига етди.
Аралаш жуфтлик дастурининг 1/8 финалида иштирок этган Содиқов ҳамда Абдусатторова жуфтлиги Бреди Эллисон ва Кезей Каухолд (АҚШ) тандемига 0:6 ҳисобида имкониятни бой берди ва ўз иштирокини якунлади.
Қайд этиш керакки, АҚШ мазкур турнирнинг энг тажрибали жамоаларидан ҳисобланади.
Аввалроқ, Руслан Абдуллаев ўзининг биринчи Олимпиадасида тушунарсиз қарорлар ортидан турнирни тарк этганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг