"Амир Темур шажараси" медиалойиҳаси тузилади

Темурийлар сулоласи дунё тамаддунида энг катта империялардан бири ҳисобланади. Шажара ўзининг тарихийлиги ва мукаммаллиги билан қимматли ва аҳамиятлидир.
Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилаётган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази экспозициясида Амир Темур давлати рамзларига алоҳида ўрин ажратилади.
Бу ҳақда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати хабар берди.
Унда Соҳибқирон билан боғлиқ экспонатлар ўрин эгаллайди. Маҳаллий ва хориж музейларидан Амир Темур билан боғлиқ экспонатлар мамлакатимизга қайтарилади ва факсимиле нусхалари яратилади. “Амир Темур шажараси” медиалойиҳаси экспозициянинг энг бой манбаси ҳисобланади.
Тарихий манбаларда Амир Темур шажараси акс этган саҳифаларининг факсимиле нусхалари яратилади ва экспозиция таркибига киритилади. Буюк саркарда шажарасидаги ҳар бир тарихий шахс ҳақида маълумот берувчи интерактив контент тайёрланади. Ушбу контент тарқатма материал сифатида нашр қилинади ва бу орқали кенг жамоатчиликка тарғиб қилинади.
Ушбу лойиҳаларга Темурийлар тарихи давлат музейи бошчилик қилиши режалаштирилган. Айни кунларда олимлар ва масъуллар иштирокида Ўзбекитсондаги Ислом цивилизацияси маркази экспозициясини ноёб экспонатлар ва артефактлар билан бойитиш бўйича илмий-инновацион лойиҳалар муҳокамалари давом этмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Ўзбекистон паспорти халқаро индексда паст натижа қайд этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг