«Алоқабанк» филиалида «Ёшлар бизнесини қўллаб-қувватлаш штаби» ташкил этилди

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ/«Халқ сўзи». Мамлакатимизда ёшлар бизнесини қўллаб-қувватлаш орқали улар бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилиб, бу ишга молиявий муассасалар ҳам фаол жалб этилмоқда. Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 14 февралдаги қарори билан «Алоқабанк» айни йўналишга ихтисослаштирилиб, 200 миллион доллар маблағ ажратилди. Банк ўзини ўзи банд қилган ёшлар учун 100 миллион сўмгача етти йил муддатга имтиёзли кредит ажратиши ҳам белгилаб қўйилди.
«Алоқабанк»нинг Наманган вилоят филиали қарор ижросига жадал киришиб, бу борадаги амалий юмушларни бошлаб юборди. Мазкур йўналишга жалб этилган 10 нафар масъул ходим ёш тадбиркорлар билан алоҳида иш олиб бормоқда.
— Маълумотларга қараганда, вилоятимизда 14-30 ёш оралиғидаги ёшлар 652 минг нафарни ташкил этади, бу эса аҳолининг 22,3 фоизига тенг, — дейди банкнинг Наманган филиали чакана бизнес бўлими бошлиғи Нурмирза Солиев. — Ҳар йили меҳнат бозорига 50 мингдан ортиқ йигит-қизлар кириб келаётгани уларни ижтимоий фойдали меҳнатга йўналтириш ўзига яраша устуворлик касб этишини кўрсатади. Масалага ёшлар бизнесига кенг йўл очиш орқали ечим қўлланаётгани ўз самарасини беради, албатта.
Айтиш лозимки, филиалда ёшларнинг бизнес лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш бўйича аниқ ҳисоб-китобларга асосланган иш олиб бориш мақсадида ташкил этилган мунтазам ишловчи штаб биринчи навбатда маҳалла фуқаролар йиғинларидаги етакчилар билан мустаҳкам ҳамкорликни йўлга қўйди. Қисқа вақт ичида улар таклифи билан 633 нафар ёш тадбиркорнинг 125,4 миллиард сўмлик бизнес лойиҳалари шакллантирилди. Улардан 464 таси «Бизнесга биринчи қадам» лойиҳаси доирасида ўзини ўзи банд қилишга йўналтирилган ва ижроси учун имтиёзли кредитлардан фойдаланиш имконияти тақдим этилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- ЖССТ: Ғазода бирорта шифохона тўлиқ ишламаяпти
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг