Алоқа маркази орқали “Тошкент” аэропорти хизматларини харид қилиш имконияти пайдо бўлди

11:53 22 Июнь 2023 Жамият
307 0

Uzbekistan Airports ягона алоқа маркази Тошкент халқаро аэропортида хизматлар учун тўловларни қабул қила бошлади. Энди йўловчилар телефон орқали ANOR ва CIP заллари, шунингдек Fast Track хизматини харид қилишлари мумкин.

Ушбу хизматларни харид қилиш учун сиз +99855 501 47 50 телефон рақамига қўнғироқ қилишингиз ва операторга йўловчининг тўлиқ исми, жўнаб кетиш санаси, парвоз рақами ва алоқа телефонини айтишингиз керак. Кўрсатилган телефон рақамига хизмат тавсифи ва Payme тўлов тизими орқали тўлаш учун ҳавола кўрсатилган SMS юборилади. Агар Payme мобил иловаси ўрнатилмаган бўлса, тўлаш учун картангиз маълумотларини киритишингиз лозим. Аэропортда йўловчи тўғридан-тўғри хизмат кўрсатиладиган жойга мурожаат қилиши, парвоз рақами ва тўлиқ исмини кўрсатиши керак.

Бу тарзда сиз UzCard ёки Humo банк карталари орқали хизматлар учун, миллий валютада тўлов амалга оширишингиз мумкин. Шунингдек, йўловчилар барча турдаги хизматларни жўнашдан олдин терминал кассаларида харид қилишлари ва тўловларни, шу жумладан нақд пулда ва Visa, Mastercard ва бошқалар орқали амалга оширишлари мумкин.

Яқин келажакда Ўзбекистоннинг бошқа халқаро аэропортларида ҳам хизматлар учун ҳақ тўлашнинг ушбу усулини жорий этиш режалаштирилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер