Алкоголь ва тамаки маҳсулотларида рақамли маркировкаларнинг йўқлиги салбий оқибатларга олиб келади
Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари реализацияси билан шуғулланувчиларда ўтказилаётган солиқ назорати тадбирлари тўғрисида Солиқ қўмитаси қуйидагиларни маълум қилади:
Ўзбекистон Республикасида 2021 йил 1 январдан алкоголь ва тамаки маҳсулотларини мажбурий рақамли маркировкалаш жорий этилган.
2022 йил 13 июнгача (1 йил 6 ой ) алкоголь ва тамаки маҳсулотлари сотувчиларига маркировкаланмаган маҳсулотларни савдодан олиб ташлаш имконияти берилди.
Шунга қарамай, солиқ органлари томонидан фуқаролар мурожаатлари асосида ўтказилган текширишлар давомида алкоголь ва тамаки маҳсулотлари савдоси қоидаларини кўп миқдорда бузиш ҳолатлари аниқланди.
Хусусан, фақат жорий йилнинг октябрь-декабрь ойлари давомида рақамли маркировкаланмаган 1,9 млрд. сўмлик 168,7 минг дона алкоголь ва 0,9 млрд сўмлик 81,4 минг дона тамаки маҳсулотлари олиб қўйилди.
Рақамли маркировкаларнинг йўқлиги бир қатор салбий оқибатларга олиб келади:
Биринчидан, товарнинг келиб чиқиш манбасини аниқлаб бўлмайди, бу эса соғлиққа жиддий зарар етказиши мумкин бўлган контрафакт ва қалбаки маҳсулотларни аҳолига сотиш хавфини сезиларли даражада оширади.
Иккинчидан, маркировкаланмаган маҳсулотлар савдоси натижасида мажбурий бўлган солиқлар ва йиғимларнинг тўланмай қолиши Давлат бюджетига зарар келтиради.
Учинчидан, “уддабурон” тадбиркорлар томонидан алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг солиқ ва йиғимлар тўланмаган ҳолда реализация қилиниши интизомли тадбиркорлар учун рақобат майдонида тенгсизликни келтириб чиқаради.
Солиқ органлари томонидан контрафакт маҳсулотлар реализациясининг олдини олиш, давлат бюджети тушумларини ўз вақтида ва тўлиқ таъминлаш, шунингдек, истеъмолчилар ва тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида мурожаатлар асосида алкоголь ва тамаки маҳсулотларини сотиш билан шуғулланувчи 572 та субъектда текширувлар ўтказилди.
Натижада қонун бузилишларга йўл қўйган 491 та хўжалик субъектларига нисбатан Солиқ кодексининг 227 прим 1-моддасига мувофиқ 49,9 млрд сўмлик молиявий жарималар қўлланилди. 4 та ҳолатда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан жиноят ишлари қўзғатилган.
Амалга оширилган чора-тадбирлар алкоголли маҳсулотларни сотишдан бюджетга ундириладиган солиқ тушумларига ижобий таъсир кўрсатиб, ноябрь ойида ўтган 10 ойдаги солиқ тушумларига нисбатан 189 фоизга ошган (134 млрд сўмга нисбатан 252 млрд сўм).
Жорий йилда алкоголь ва тамаки маҳсулотлари акциз солиғи бўйича Давлат буджетига тушумларнинг умумий прогнози 4,4 трлн. сўм.
Солиқ қўмитаси сотувчиларни Солиқ кодексининг 227 прим 1-моддасида назарда тутилган жазо чораларини (охирги ҳисобот чорагидаги соф тушум миқдорида) ҳисобга олишга, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини реализация қилишнинг қонуний тартибини бузмасликка чақиради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг