Алишер Навоийнинг “Хамса” асари араб тилига таржима қилинади
Ўзбекистон элчихонаси томонидан Миср давлат кутубхонасида буюк аллома Алишер Навоий таваллудининг 583 йиллигига бағишланган адабий-маърифий тадбир ўтказилди.
Унда Қоҳира университети ва бошқа олий таълим муассасалари, тадқиқот марказлари, адабиёт, санъат ва маданият намоёндалари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашди.
Анжуманда сўзга чиққанлар Навоийнинг туркий тилни, хусусан ўзбек тилини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси ва туркий тильда ёзилган илк “Хамса” асари ҳақида батафсил сўзлаб бердилар.
Навоийнинг “Муҳокамат ул-луғатайн” асари туркий тилнинг барча жозибаси ва имкониятларини исботлаб бергани Миср томонида катта қизиқиш уйғотди.
Миср вакиллари Навоий каби буюк шоирнинг асарлари ҳозирга қадар араб тилига таржима қилинмаганини афсус билан қайд этдилар. Бу борада мисрлик мутахассислар билан биргаликда янги лойиҳаларни амалга ошириш, дастлабки босқичда Навоийнинг буюк “Хамса” асарини араб тилига таржима қилиш таклифи илгари сурилди.
Тадбир якунида Навоий ғазал ва рубоийларидан намуналар ўқилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида «Ялдо кечаси» романининг тақдимоти ўтказилди
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- «Бутун эл-юртимизни бирлаштирадиган улуғ бир ғоя бор. У ҳам бўлса, Ватан манфаати, халқимиз манфаатидир»
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг