Алан ҳаётини ўзгартирган дарс
Алан Аҳмедов ўн бир ёшда. У иккинчи гуруҳ ногирони. Қўл-оёқ панжаларидаги хасталик туфайли мактабга боролмайди. Бироқ бу унинг билимга ва дўстликка бўлган иштиёқини тўсиб қўймаган. Алан тенгдошлари каби ўрганишни, ҳаётда ўз ўрнини топишни, дўстлари билан бирга вақт ўтказишни орзу қилади.
Шу боис унинг синф раҳбари, олий тоифали ўқитувчи Саиде Байрамова унинг уйида ноодатий дарс ташкил қилди. 4 – “а” синф ўқувчилари “Биз – ҳар хилмиз, аммо доимо биргамиз!” шиори остида Алан билан учрашди. Бу дарс мактабда эмас, балки Аланнинг уйида бўлиб ўтди. Дўстлари уни йўқлаб борди, бирга мулоқот қилишди.
— Бу машғулотнинг асосий мақсади ўқувчилар орасида меҳр-оқибатни мустаҳкамлашдан иборат, — дейди Саиде Байрамова. – Дарс давомида болалар Аланга концерт дастурини тақдим этишди. Ўзлари тайёрлаган эскизлар ва ижодий ишларини кўрсатишди.

Устози эса Пушкиннинг машҳур шеъридан парчани ёддан ўқиб берди. Болалар мусиқа дарсида ўрганган “Эзгулик йўлидан юргил” қўшиғини биргаликда ижро этдилар. Дарс якунида Алан ўз дўстларидан совғалар, суратлар ва ширинликлар қабул қилди. Уйда ўтказилган бир кунлик дарс Алан ҳаётини бутунлай ўзгартирди, у атрофида дўстлари ва меҳрибон ўқитувчилари борлигини ҳис қилди. Бундан барча иштирокчилар ҳам хурсанд. Аланнинг онаси ва бувиси ўқитувчилар ва синфдошларига чуқур миннатдорчилик билдирди.
Бу ноодатий ва қалбни илҳомлантирувчи дарс Аланнинг уйида ташкил этилгани билан алоҳида аҳамиятга эга. У нафақат унинг таълимига ёрдам берди, балки синфдошлари билан дўстлик ва муносабатларини мустаҳкамлади, инсонлар орасидаги меҳр ва ҳамдардликнинг ҳақиқий қимматини намойиш этди. Аланнинг ҳаёти ҳар биримизга инсонпарварлик, эътибор ва бирдамликнинг қанчалик қимматли эканини яна бир бор кўрсатди.
Отабек ИСРОИЛОВ
(«Халқ сўзи»).
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
- МИБ директорига янги ўринбосар тайинланди
- Тошкент – Самарқанд пуллик йўли қурилиши 2 миллиард доллардан зиёдга баҳоланмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг