«Ал-Наср» яна етакчига айланиб олди

12:37 01 Март 2026 Спорт
758 0

28 февраль куни Saudi Pro League 24-туридан ўрин олган баҳслар давом эттирилди. Кун доирасидан ўрин олган учрашувда «Ал-Файҳа» ўз майдонида «Ал-Наср»ни қабул қилди.

Учрашув меҳмонларнинг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ғолиблар сафида голларга Садио Мане ва Абдуллоҳ Ал-Ҳамдан муаллифлик қилди. Яна бир гол автогол сифатида «Ал-Файҳа» посбони Орландо Москера ҳисобида қайд этилди.

Мезбонларнинг ягона жавоб голи ҳам автогол натижасида киритилди — бу сафар «Ал-Наср» ҳимоячиси Абдулаелаҳ Ал-Амри ўз дарвозасига тўп киритиб қўйди.

«Ал-Наср» етакчиси Криштиану Роналду эса 81-дақиқада жароҳат олиб, майдонни тарк этди.

Ушбу ғалабадан сўнг «Ал-Наср» очколари сонини 61 тага етказиб, мусобақа турнир жадвалида яна биринчи ўринга кўтарилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?