«Ал-Ҳилол» йирик ҳисобда ғалаба қозонди
Кеча, 5 февраль куни Саудия Арабистони Профессионал лигасининг 21-туридан ўрин олган баҳслар давом эттирилди. Кун доирасида ўрин олган ўйинда «Ал-Ҳилол» жамоаси «Ал-Ухдуд» клуби меҳмони бўлди.
Учрашув 6:0 ҳисобида амалдаги чемпионнинг ғалабаси билан якунланди. Қишки трансферлар ойнасида «Ал-Иттиҳод» клубидан «Ал-Ҳилол»га кўчиб ўтган Карим Бензема учун янги жамоасидаги дастлабки ўйин жуда омадли ўтди.
2022 йилги Олтин тўп соҳиби баҳс давомида 3 та гол киритди ва 1 та голли узатма амалга оширди. «Ал-Ҳилол»нинг қолган 3 та голига Салем Ал-Давсари (2 та) ва Малком муаллифлик қилди.
Ушбу ғалабадан сўнг, Симоне Инзаги бошқарувидаги жамоа турнир жадвалида 50 очко билан биринчи ўринга мустаҳкам жойлашиб олди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг