АКТ вазири Ўзбекистондаги интернет тезлигини «тормоз»га тенглаштирди
Тошкентдаги ИНҲА университетида #MITCROADMAP2018 анжуманида сўзга чиққан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Азим Ахмедхаджаев Ўзбекистон ахборот технологиялари соҳасининг келажаги ҳақида сўз юритди.
Вазир электрон ҳукумат янги стратегиясини тақдим этди ва мамлакатнинг рақамли шаклланиш жараёнида паст тезликли интернетни «тормоз»га қиёслади.
«Мен вазирлик лавозимига киришганимдан бери 1500 та атрофида мурожаат келиб тушган бўлса, шуларнинг асосий қисми интернет тезлигининг пастлиги ва нархи бошқа мамлакатларникидан бир неча баравар қимматлиги ҳақида». Сўзсиз, бу мамлакатимизнинг рақамли шаклланиш жараёнларини сусайтириб қўяди.
Ўтган йилнинг май ойида ташқи канал ўтказувчанлиги 65 Гбит/с. эди, бугун бу рақам 160 Гбит/с.гачани ташкил қилади, йил охиригача биз халқаро боғламаларимиз ўтказувчанлигини 10 бараваргача оширишни режалаштирганмиз, бу Ўзбекистон абонентлари учун режали тарзда интернет тезлигини ошириб бориш имконини беради», — дея Азим Ахмедхаджаевнинг сўзларини келтиради Xabar.uz.
Маълум қилинишича, интернет-хизматларни сифатли тақдим этиш масалаларида вазирлик шартнома ва таклифларда уланиш тезлигининг юқори эмас, балки пастки чегаралари белгилаб қўйилишини талаб қилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг