Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институтида ОАВ учун пресс-тур уюштирилди
Фото: Хасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги қарори билан Мухаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари унверситети махсус факультети базасида ташкил этилган ҳамда замонавий равишда бунёд этилган янги ҳудудга кўчирилган.
Мазкур ҳарбий институт Мудофаа вазирлигининг давлат олий ҳарбий таълим муассасаси бўлиб, у қуйидаги 8 та йўналиш бўйича тактик бўғиндаги офицер кадрларни тайёрлайди:
Алоқа қўшинлари тактик қўмондонлик-муҳандислиги;
Ахборотларни криптографик ҳимоялаш ва махсус алоқа;
Ахборот технологиялари ва дастурий инжиниринг;
Радиоэлектрон разведка ва кураш;
Ҳаво ҳужумидан мудофаа радиотехника қўшинлари тактик қўмондонлик-муҳандислиги;
Ҳаво ҳужумидан мудофаа зенит-ракета қўшинлари тактик қўмондонлик-муҳандислиги;
Тармоқ ва ахборот тизимлари хавфсизлиги;
ДХХ чегара қўшинлари (интеллектуал тизимлар).
Ҳарбий институтда ўқиш ҳарбий хизматни ўташ билан тенглаштирилади. Ҳарбий институт битирувчиларига “лейтенант” ҳарбий унвони ва давлат намунасидаги диплом берилади.
Институтда ихтирочиликни ривожлантириш ва янги инновацион ғояларни амалга татбиқ этиш мақсадида қуйидаги 6 та замонавий ўқув лаборатория фаолияти йўлга қўйилган:
Робототехника ва дрон тизимлари ўқув лабораторияси;
“Cisco” базасида маълумотларни узатиш тармоқлари ва моделлаштириш ва симуляция виртуал жиҳозлари;
Киберхавфсизлик ўқув лабораторияси;
Оптик тола алоқа линяси ўқув лабораторияси;
Радиолакция ўқув лабораторияси;
Рақамли радиоалоқа ўқув лабораторияси;
Радиохаваскор ва радиоэлектроника ўқув лабораторияси.
Бугунги кунда Президентимиз — Қуролли Кучлар Олий бош Қўмондони ҳамда Мудофаа вазирлиги раҳбарияти томонидан олий ҳарбий таълим муассасаларининг илмий салоҳиятини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шунингдек, илмий тадқиқот ва изланишлар олиб бораётган ҳарбий хизматчилар, профессор-ўқитувчиларга кенг шароитлар яратиб берилмоқда.
Шу ўринда ҳарбий институтда ҳам илмий салоҳиятни юксалтиришга қаратилган тизимли ишлар жадал равишда олиб борилмоқда. Бунинг натижасида 2019 йилгача институтнинг илмий салоҳият кўрсаткичи 9%ни ташкил этган бўлса, бугунги кунга келиб 53%ни ташкил этмоқда.
Айни вақтда ҳарбий институтда 3 нафар фан докторлари (DSc),
23 нафар фанлар бўйича фалсафа докторлари (PhD) ва фан номзодлари ҳамда
13 нафар доцентлар фаолият олиб бормоқда.
Бундан ташқари Мудофаа вазирлиги, шунингдек Қуролли Кучлар таркибига кирувчи бошқа куч тузилмаларига қарашли олий ҳарбий таълим муассасаларининг 15 нафар профессор-ўқитувчилари олий таълимдан кейинги таълим институтида мустақил изланувчи сифатида турли йўналишларда танланган мавзулар юзасидан илмий тадқиқот ишларини олиб бормоқдалар.
Бугунги кунда ҳарбий институтнинг илмий тадқиқот лабораторияси илмий ҳодимлари, профессор-ўқитувчилари ва курсантлари томонидан бир қатор инновацион, илмий ва амалий лойиҳалар ишлаб чиқилиб вазирлик, вазирликлараро, республика миқёсида ўтказилаётган инновацион лойиҳалар танловларида муносиб иштирок этиб, ўзларининг яратган турли ихтиролари орқали бир қатор грандларга сазовор бўлишган.
Жумладан, 2022 йилнинг 29 августидан 6 сентябрь кунига қадар Туркия Республикасининг Самсун шаҳрида ўтказилган “TEKNOFEST” технологиялар халқаро ёшлар фестивалида ҳарбий институтнинг илмий ходимлари ва профессор ўқитувчилари Ўзбекистон Республикаси делегацияси таркибида иштирок этди.
Фестивалда намойиш қилинган маълумот ташувчи воситалардан электрон маълумотларни кафолатли ўчириш имконини берувчи «UzDel-Xotira» номли аппарат-дастурий қурилмаси, Wi-fi тармоғига рухсатсиз киришни назорат қилиш имконини берувчи «Wifi-Bloсkator» номли аппарат-дастурий қурилмаси, артиллерия қуролларидан нишонга олиш ва отишга мўлжалланган симуляцион тренажери каби ишланмалар орқали иштирокчилар катта таассуротга эга бўлишган.
«Халқ сўзи»,
Фото: Хасан Пайдоев / «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг