Ахборот-коммуникация хизматлари ўсиш суръати ўтган йилга нисбатан 121,6 фоизни ташкил этди
Миллий статистика қўмитаси 2025 йилнинг январь ойи ҳолатида алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари ҳажми ҳақида маълумотларни эълон қилди.
Унга кўра, ахборот-коммуникация хизматлари ҳажми 5,3 триллион сўмга етган. Бу турдаги хизматларнинг ўсиш суръати 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 121,6 фоизни ташкил этди.
Соҳадаги сервиснинг умумий ҳажмида энг катта жойни компьютер дастурлаштириш эгаллаб, улуши 41,7 фоизга етган. Бошқа йўналишлардан телекоммуникация хизматлари 35,5 фоиз, ахборот хизматлари 13,1 фоиз, нашриётчилик 7,4, бошқа алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари эса 2,3 фоиз ҳажмга эга.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- «Мен президентман. Мен ҳалол одамман. Мен айбсизман»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг