Акбарободда экотуризм маскани ташкил этилади
Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». Айни пайтда Қува туманида «Камбағалликдан фаровонлик сари» умуммиллий ҳаракати доирасида изчил саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда.
Айни жараёнда туманнинг «Акбаробод» МФЙ ҳудудида бўш турган ва унумсиз беш гектар ерда интенсив балиқчилик маркази ташкил этилиб, биринчи босқичда бир юзу ўттиздан зиёд янги иш ўринлари яратиш режалаштирилган. Шу мақсадда ҳозирда сунъий ҳовузларни тайёрлаш ишларига киришилди.


—Балиқчилик ҳовузлари кооперация асосида ижтимоий ҳимоя реестрига киритилган оилалар аъзоларига бўлиб берилади,—дейди Қува тумани камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи Алишер Анваров.—Кооперация аъзолари қисқа муддатли ўқув курсида ўқитилиб, Африка лаққа балиғини боқиш бўйича илмий-амалий тажрибага эга бўлиши таъминланади. Тайёр маҳсулот кооперация томонидан сотиб олинади.
Шунингдек, лойиҳанинг иккинчи босқичида Экотуризм маскани барпо этиш орқали қўшимча иш ўринлари яратиш мақсад қилинган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби белгиланди
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ҳар бир ҳудудда “Касаба уюшмалари боғлари” ташкил этилади
- Ламин Ямал «Барселона»ни тарк этиши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг