Академик Шарофиддин Юсупов 79 ёшида вафот этди
Фото: Ислом цивилизацияси маркази
Ўзбекистон Бадиий академияси академиги , «Эл-юрт ҳурмати» ордени соҳиби, Ўзбекистон Республикаси Санъат арбоби, таниқли кулол Шарофиддин Исомиддинович Юсупов 79 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Ислом цивилизацияси маркази ахборот хизмати хабар берди.
Юсупов узоқ йиллар мамлакатимизда халқ амалий санъати анъаналарини сақлаш, хусусан Риштон кулолчилик мактабини тиклашга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келган. Шу билан бирга Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ҳамда Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти билан мунтазам ижодий ҳамкорлик қилиб келган.
«Ислом цивилизацияси маркази жамоаси марҳумнинг вафоти муносабати билан унинг яқинлари ва оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдиради», деб ёзади марказ ахборот хизмати.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг