Айрим тадбиркорларга ҚҚСнинг бир қисми қайтарилади

12:20 04 Сентябр 2024 Иқтисодиёт
354 0

Жорий йилнинг 30 август куни «Ўзбекистон Президентининг тадбиркорлар билан тўртинчи очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент фармони қабул қилинди.

Ҳужжатга кўра, 2024 йил 1 октябрдан туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини, 2025 йил 1 январдан умумий овқатланиш хизматларини кўрсатувчи тадбиркорларга 2028 йил 1 январгача ҳар ойнинг 25 санасига қадар тўланган ҚҚСнинг бир қисмини қуйидаги миқдорларда республика буджетидан қайтариш тизими жорий этилади:

ойлик товар айланмасининг нақд пульсиз қисми:

  • 60 фоиздан ошган умумий овқатланиш корхоналарига – буджетга тўланган ҚҚСнинг 40 фоизи;
  • 60 фоиздан кам умумий овқатланиш корхоналарига – буджетга тўланган ҚҚСнинг 20 фоизи;
  • туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи тадбиркорларга – буджетга тўланган ҚҚСнинг 20 фоизи.

2024 йил 1 ноябрдан барча учун очиқ ҳолатда юритиладиган Инсон ҳаёти ва соғлиғига юқори хавф солувчи омиллар реестри жорий қилинади.

2025 йил 1 январдан назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлар фаолиятини тўхтатиб туришга фақатгина реестрга киритилган омиллар асосида йўл қўйилади.

2025 йил 1 январдан назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлар фаолиятида ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфини аниқлаш бўйича «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими жорий этилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер