Аҳоли томорқаларида етиштирилган маҳсулотларни тўғридан-тўғри ташқи бозорларга сотиш имконияти яратилади

13:03 19 Февраль 2025 Жамият
165 0

«Uzagrostar xolding» компанияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди.

Унга кўра, 2025 йил 1 мартгача «Uzex Agro» электрон савдо платформасида аҳоли томорқалари ва деҳқон хўжаликлари ер майдонларида етиштирилган маҳсулотларни тўғридан-тўғри ташқи бозорларга сотиш имконияти яратилади.

2025 йилда Асака, Китоб, Бахмал, Хатирчи ва Фарғона туманларида, 2026 йилда эса қишлоқ хўжалигига ихтисослашган яна камида 5 та туманда кичик логистика марказлари, шу жумладан, сиғими 100 тоннадан кам бўлмаган музлаткичли сиғимлар, уруғлик, кўчат, кимёвий воситалар ва минерал ўғитларни тарқатиш марказлари барпо этилади.

Бундан ташқари, ер майдонлари эгалари онлайн маслаҳат ҳамда маълумот олиш, молиявий хизматлар бўйича ягона хизмат кўрсатиш ва мониторинг қилиш платформаси ишга турилиши маълум қилинган.

Платформада етиштирилаётган маҳсулотнинг 70 фоизигача миқдорида имтиёзли онлайн кредит ажратиш тизими йўлга қўйилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?