Аҳоли мурожаатлари ўрганилди
Андижон вилоятида Бизнес-Омбудсман девони ходимлари томонидан тадбиркорларни қийнаб келаётган масалалар ўрганилди. Тиббиёт соҳаси вакиллари билан бўлиб ўтган учрашув кутилганидан ҳам самаралироқ бўлди. Унда тадбиркорлик фаолияти учун манфаатли таклифлар билдирилди.
— 2023 йилда клиникамизга 2 минг 321 нафар хорижий фуқароларни даволашга қабул қилдик, — дейди «Соғлом турмуш» масъулияти чекланган жамияти раҳбари, тиббиёт фанлари номзоди, доцент Шукурилло Жалилов. — Натижада туристик меҳмонхона йиғими учун 75 млн сўм тўлов қабул қилинди. Жорий йилда бу кўрсаткич 35 млн сўмдан ортди. Хусусий тиббиёт муассасаларига жойлаштирилган хорижий фуқаролардан улар яшаган ҳар бир кун учун тўланган туристик меҳмонхона йиғимини ўзларининг ихтиёрида янги тиббий ускуналар сотиб олиш учун мақсадли сарфлаш шарти билан қолдирилса тиббиёт соҳасидаги тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш имкони вужудга келган бўларди. Бу орқали аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифати яхшиланибгина қолмасдан, тиббий туризм салоҳияти ҳам ортган бўларди.
Айтиш жоиз, вилоятда 778 та хусусий тиббиёт муассасалари мавжуд бўлиб, шундан 564 таси амбулатор ва 214 таси стационар даволаш муассасалари ҳисобланади. Ўтган 2023 йилда хусусий тиббиёт муассасаларида 5 минг 298 нафар хорижий фуқароларга хизмат кўрсатилган бўлиб, бунинг натижасида 195 млн сўм меҳмонхона йиғимлари жамланган.
Бундай учрашувлар жойларда давом этмоқда. Уларда турли соҳа вакилларининг мурожаатлари жамланиб, мавжуд муаммолар ўрганилмоқда.
Муроджон ҲОШИМОВ,
бизнес Омбудсман девонининг
вилоятдаги шўбаси бош инспектори.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг