Аграр соҳада иқлим ўзгаришига мослашув ва инновацион ечимлар бўйича халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди
Тошкент давлат аграр университети ташкил этилганлигининг 95 йиллиги муносабати билан «Глобал иқлим ўзгариши шароитида қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантириш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш» мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.
Конференцияда Олий Мажлис Сенати аъзолари, шунингдек, хорижий экспертлар ҳамда халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этди.
Глобал иқлим ўзгаришининг қишлоқ хўжалиги соҳасига таъсири, ресурслардан оқилона фойдаланиш, барқарор агроэкотизимларни шакллантириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва экологик мувозанатни сақлаш масалалари муҳокама қилинди.
Сенаторлар ўз чиқишларида қишлоқ хўжалиги тармоғида илм-фан интеграциясини чуқурлаштириш, иқлим ўзгаришига мослашувчан ишлаб чиқариш тизимларини йўлга қўйиш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаб ўтишди.
Қурғоқчиликка чидамли навлар селекцияси билан шуғулланиш, сув тежовчи технологияларни қўллаш, сув истеъмолини сунъий интеллект орқали автоматик назорат қилиш ва қишлоқ хўжалигини замон талабларига мос равишда ривожлантириш хусусида фикрлар билдирилди.
Тадбир якунида иштирокчилар томонидан илмий ҳамкорликни кенгайтириш, иқлим ўзгаришига мос барқарор ривожланиш стратегияларини ишлаб чиқиш ва уларни амалиётга татбиқ этиш бўйича қатор таклифлар билдирилди. Шунингдек, халқаро тажриба асосида илғор инновацион технологияларни жорий этиш ва ёш мутахассисларни тайёрлаш бўйича ҳамкорлик истиқболлари ҳам белгилаб олинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Барселона» Ла Лигада навбатдаги ғалабасини қўлга киритди
- Саида Мирзиёева Доҳадаги кино фестивалга ташриф буюрди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг