Аграр соҳада «Ассалом Агро» платформаси ишга туширилди

Маълумки, бугун экспорт салоҳиятини ошириш, хориж бозорлари учун юкланаётган мева-сабзавот маҳсулотларининг сифат даражасини яхшилаш устувор вазифалардан бири этиб белгиланган. Ўрганишлар шуни кўрсатмоқдаки, халқаро талабларга мос келадиган тоза ва сифатли боғлар ҳақида маълумот йўқлиги, маҳсулотни саралаш ва қадоқлаш, калибрлаш, кутилаётган об-ҳавони олдиндан билмаслик ва ҳосилни сақлаб қолиш чора-тадбирларига тайёрланмаслик экспортбоп маҳсулотлар ҳажми ва сифатига салбий таъсир кўрсатмоқда. Ана шундай қатор муаммоларни ўрганиш ва бартараф этиш мақсадида «Ассалом агро» платформаси ишга туширилди.
Мазкур платформага жалб этилган ишчи гуруҳ бугунги кунда экспортёр томонидан маҳсулот харид қилиш, экспортдан аввалги молиялаштириш, маҳсулотни тақсимлаш ва қадоқлаш, шунингдек, қонунчиликдаги чегирма ва имкониятларни тадбиркорларга етказиш каби вазифаларни бажаради.
Аксарият ҳолларда қурғоқчил ёки совуқ об-ҳаво оқими экинларга жиддий зарар етказиб, ҳосил ҳажмининг кескин тушиб кетишига сабаб бўлади. «Ассалом Агро» платформасида ишга туширилган об-ҳавони олдиндан прогноз қилиш механизми орқали деҳқон ва фермер хўжаликларига ҳосилни сақлаб қолиш ва ноқулай ҳаво таъсирида олдиндан кўрилиши лозим бўлган чора-тадбирлар батафсил ўргатилади. Шунингдек, электрон дала назоратида зарарланган ҳудудлар аниқланиб, уларни фитосанитар тоза ҳудудга айлантирилади. Зараркунандалардан ҳоли ҳудудлар рўйхати импортёр давлатларга доимий равишда етказилиб, бу орқали экспорт қилинувчи сархил ўзбек мева-сабзавотларига харидор мамлакатлар сонининг оширилишига эришилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Туман ва шаҳар ҳокими ўринбосарлари сони қисқартирилади
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг