Афшонанинг Абу Али ибн Сино яшаган даврга хос қиёфаси яратилади
Пешкулик тадбиркор, «Мироншоҳ Мираҳмад медсервис» масъулияти чекланган жамияти раҳбари, тиббиёт фанлари номзоди Эркин Болтаев буюк аждодимиз Абу Али ибн Сино туғилиб ўсган қадимий Афшона қишлоғининг Х асрга хос қиёфасини яратиш устида иш олиб бормоқда.
У барпо этмоқчи бўлган «этник қишлоқ» таркибида Ибн Синонинг музей кўринишидаги рамзий уйи ҳам қад ростлайди.Унда аллома яшаган даврни эслатиб турувчи китоблар, лавҳлар, доривор ўсимликлар, тиббий асбоб – ускуналар, жарроҳлик столи, ҳаммом, танча, тандир, зулук билан даволаш, турли муолажа усуллари кўргазма тариқасида ташкил этилади.Кигиздан қадимий усулда пойабзал тикиш, машҳур «занданича» матоси тўқишни йўлга қўйиш, қамишдан бўйра тўқиш, қуритилган мевалардан турли шифобахш дамламалар тайёрлаш, парҳез нонлар ёпиш орқали сайёҳлар кўз ўнгида буюк аллома яшаган давр гавдалантирилади.
Яқинда вилоят ҳокими Б. Зарипов бошчилигидаги бир гуруҳ мутасаддилар Афшонада бўлиб, ушбу лойиҳа билан атрофлича танишдилар.Тадбиркорга 62 сотих ер майдони ажратиладиган бўлди.
Айтиш жоизки, ушбу ўзига хос лойиҳа давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 13 августдаги «Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора – тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ижроси доирасида амалга оширилади.
Истам ИБРОҲИМОВ,
(«Халқ сўзи»)
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг