Афғонистонда зилзиладан кейин юзлаб одамлар вайроналар остида қолмоқда
Фото: AP
Афғонистонда зилзиладан кейин юзлаб одамлар вайроналар остида қолмоқда, уларни қидириш давом этмоқда. Бу ҳақда “Tolo news” портали хабар тарқатди.
«Кунар вилоятининг зилзиладан жабр кўрган ҳудудларида юзлаб одамлар вайроналар остида қолиб кетган, қутқарув ишлари давом этмоқда», — дейилади хабарда.
Қизил Хоч жамиятининг сўнгги маълумотларига кўра, табиий офат қурбонлари сони 1000 кишидан ошган, жароҳатланганлар сони 3250 кишига етган, 8000 дан ортиқ уй вайрон бўлган.
Кунар, Лағмон ва Нангарҳор вилоятларида якшанба куни ярим тунга яқин 6 балли зилзила содир бўлиб, кўплаб қишлоқларни вайрон қилди. Табиий офат кўп йиллик можаролар, қашшоқлик ва табиий офатлар туфайли заифлашган соғлиқни сақлаш тизимига ҳаддан ташқари босим юклади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг