Афғонистон пойтахтида Ўзбекистон қурилиш материаллари учун махсус савдо уйи очилади

Савдо-саноат палатаси хабарига кўра, Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрида Ўзбекистоннинг қурилиш материаллари учун махсус савдо уйи очилиши режалаштирилмоқда.
Ушбу мажмуада 570 квадрат метр майдондаги шоурум ва 500 квадрат метр ҳажмдаги омборхона тадбиркорларнинг маҳсулотларини сақлаш ҳамда намойиш қилишига мўлжалланган.
Бунда тадбиркорлар ўз маҳсулотларини қулай шартлар асосида жойлаштириши ва маҳаллий компаниялар билан ҳамкорликни йўлга қўйишлари мумкин бўлади.
Таъкидлаш жоиз, аввалроқ Мозори-Шариф шаҳрида 220 квадрат метр майдонга эга савдо уйида фармацевтика ва электротехника маҳсулотлари учун доимий фаолият юритувчи шоурум ҳамда омборхона ташкил этилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Миллий сертификат имтиҳони натижалари 21 иш куни ичида эълон қилинади — Билимни баҳолаш агентлиги
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Ички ишлар вазири Бухоро вилояти ИИБнинг 10 га яқин раҳбарини ишдан бўшатди
- Ўзбекистон паспорти халқаро индексда паст натижа қайд этди
- Янги ҳафта аввалида қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди
- “Қутадғу билиг” достони қўлёзмасининг факсимиле нусхаси яратилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг