Адвокатуранинг роли ва аҳамияти янада кучайтирилади

15:44 04 Апрель 2023 Сиёсат
468 0

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бошланди. Унда мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётига дахлдор бўлган бир қатор қонун лойиҳалари муҳокама қилинмоқда.

Мажлисда дастлаб «Адвокатура тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилмоқда.

Таъкидланганидек, бугунги кунда мамлакатимизда 4 625 нафар адвокат фаолият юритмоқда. Шундан 30 ёшгача бўлганлари сони атиги 51 нафар, 50 ёшдан ошган адвокатлар сони эса 2 619 нафарни ташкил қилмоқда. Умумий ҳисобда ҳар 7,6 минг аҳолига битта адвокат тўғри келмоқда.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда суд-ҳуқуқ ислоҳотлари доирасида инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлашнинг самарали институтларидан бири бўлган адвокатуранинг роли ва аҳамиятини кучайтириш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, адвокатура институти ва адвокатларнинг мустақиллигини таъминлаш, суд ишини юритишнинг барча босқичларида томонларнинг тортишуви принципи асосида ишни ташкил этишга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилиб, адвокатларнинг профессионал фаолиятини бажариши учун зарур қонунчилик базаси такомиллаштирилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?