Адвокатлар қўшимча қиймат солиғи тўламайди — қонун лойиҳаси

14:20 28 Декабрь 2022 Жамият
302 0

Фото: Иллюстратив фото

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг кеча бўлиб ўтган навбатдаги мажлиси чоғида адвокатлик тузилмаларини қўшимча қиймат солиғи (ҚҚС) тўловчиларига айлантиришни кўзда тутувчи нормага қатъий эътироз бўлди.

Яъни, «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2023 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси билан Солиқ кодексининг 70-бобини (Адвокатлар ҳайъатларига, адвокатлик фирмаларига, адвокатлик бюроларига ва адвокатларга солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари) чиқариб ташлаш йўли орқали адвокатлик тузилмаларини ҚҚС тўловчиларига айлантириш назарда тутилган.

Бироқ, депутатлар фикрича, бу каби омиллар адвокатлар томонидан кўрсатиладиган юридик ёрдамнинг қиймати оширилишига, фуқаролар ва юридик шахсларнинг малакали юридик кўмак олиш имконияти пасайишига сабаб бўлади.

Узоқ давом этган тортишувлар, савол-жавоб ва баҳс-мунозаралардан сўнг халқ вакиллари таклифи билан мазкур норма қонун лойиҳасидан чиқариб ташланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер