Адлия вазирининг жамиятда ҳуқуқий маданиятнинг ҳолати бўйича ахбороти эшитилди

16:55 28 Апрель 2022 Сиёсат
796 0

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»


Олий Мажлис Сенатининг йигирма бешинчи ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йилда ҳуқуқий тарғибот ва маърифатнинг ҳолати ҳақидаги ахбороти эшитилди.

Давлат органлари ва ташкилотларининг ҳуқуқий тарғибот соҳасидаги фаолиятини баҳолашда қоғозбозликнинг олдини олиш мақсадида  “htb.huquqiyportal.uz” ишга туширилиб, давлат органлари ва ташкилотларининг тарғибот фаолиятини баҳолаш кўрсаткичлари қайта кўриб чиқилиб бугунги давр талабларига мослаштирилганлиги қайд этилди.

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

 

Давлат органлари ва ташкилотларининг 14 минга яқин ходим онлайн ўқитилган. Аҳолининг кенг қатлами учун kurslar.huquqiyportal.uz портали орқали бир қатор йўналишларда (хотин-қизлар ҳуқуқлари, меҳнат ҳуқуқи, никоҳ ва оилавий муносабатлар, тадбиркорлик ва бизнес юритиш, ипотека кредити) онлайн ҳуқуқий курслар ташкил қилинган.

Адлия вазирлиги томонидан ўтказилган ҳуқуқий тарғибот тадбирлари мониторинги натижаларига кўра, Ички ишлар вазирлиги (95,4 балл), Мудофаа вазирлиги (73,8 балл), Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (73,5 балл) намунали деб топилган.

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

 

Шу билан бирга, ҳуқуқий тарғибот ва маърифатнинг ҳолати билан боғлиқ айрим муаммолар қайд этилди.

Жумладан, йўл қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси, Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги, Суғурта бозорини ривожлантириш агентлигининг жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш борасидаги ишлари қониқарсиз деб топилди.

Сенаторлар томонидан жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда аввало, давлат хизматчиларининг ҳуқуқий билимларини кучайтириш кераклиги ва улар аҳолига ўрнак бўлиши кераклиги таъкидланди.

Шунингдек, муҳокамалар жараёнида келгусида амалга ошириладиган устувор режалар ҳам таҳлил қилинди.

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

 

Хусусан, аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва онгини юксалтириш, бу борада давлат органларининг фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари ва таълим ташкилотлари билан ўзаро самарали ҳамкорлиги такомиллаштирилиши зарурлиги таъкидланди.

Муҳокамалар сўнгида Сенатнинг тегишли қарори қабул қилинди.

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер