Адлия вазирига янги ўринбосар тайинланди
Фото: Адлия вазирлиги
Адлия вазирига янги ўринбосар тайинланди
Президент Шавкат Мирзиёевнинг тегишли қарори билан Рабиев Шерзод Миржалилович бошқа ишга ўтиши муносабати билан адлия вазири ўринбосари лавозимидан озод этилди. Шунингдек, давлат раҳбарининг тегишли қарори билан Аллакулиев Миржалол Давранбекович Адлия вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Миржалол Аллакулиев 1988 йилда Хоразм вилояти, Хива туманида туғилган. Маълумоти олий, ҳуқуқшунос, 1-даражали адлия маслаҳатчиси. 2012 йилда Тошкент давлат юридик институтини бакалавр босқичини, 2014 йилда магистратура босқичини, 2024 йилда Банк-молия академиясининг магистратура босқичини тамомлаган.
У меҳнат фаолиятини 2008 йилда Адлия вазирлиги раҳбарият қошидаги аппаратнинг қабулхона котиби лавозимида бошлаган.
• 2013-2014 йилларда Адлия вазирлиги Жиноий, маъмурий ва ижтимоий қонунчилик бошқармаси 1-тоифали иш юритувчи котиби, катта маслаҳатчиси, етакчи маслаҳатчиси;
• 2014-2017 йилларда Адлия вазирлиги Жиноий, маъмурий ва ижтимоий қонунчилик бошқармаси бош маслаҳатчиси;
• 2017-2018 йилларда Адлия вазирлиги Жиноий, маъмурий ва ижтимоий қонунчилик бошқармаси бўлим бошлиғи;
• 2018-2018 йилларда Адлия вазирлиги Жиноий, маъмурий ва ижтимоий қонунчилик бошқармаси бошлиғи ўринбосари-бўлим бошлиғи;
• 2018-2021 йилларда Адлия вазирлиги Жиноий, маъмурий ва ижтимоий қонунчилик бошқармаси бошлиғи;
• 2021-2022 йилларда Адлия вазирлиги Қонунчилик бош бошқармаси бошлиғи лавозимида;
• 2022 йилдан то бугунги тайинловга қадар Адлия вазирлиги Қонунчилик департаменти бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг