Адҳам Икромов ёшларни спортга жалб этишдаги Ҳиндистон тажрибаси билан танишмоқда
Ёшлар сиёсати ва спорт вазири Адҳам Икромов шу кунларда Ҳиндистонда хизмат сафарида бўлиб турибди. Унда вазир мамлакат спорт тизими, чекка ҳудудларда ёшларни спортга жалб қилиш тажрибасини ўрганиш доирасида Уттар-Прадеш штатининг Мерут шаҳрига ташриф буюрди.
Сафар давомида Адҳам Икромовга Ўзбекистоннинг Ҳиндистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Дилшод Аҳадов ҳамроҳлик қилмоқда.
Крикет Ҳиндистонда энг оммабоп спорт тури ҳисобланади. Чим устида хоккей, каббади, спортнинг яккакураш, ўқ отиш турлари ҳам кенг тарқалган йўналишлар қаторига киради.
Вазир ташриф давомида маҳаллий ишбилармон Ажай Гупта асос солган «Gurukul» спорт академияси ҳамда «Godwin Public School» мактабларининг фаолияти билан танишди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон ёки Миср. Қайси терма жамоа кучли?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг