Адҳам Икрамов Россия скейтбординг федерацияси раҳбарини қабул қилди
Скейтбординг бутун дунёда оммалашиб бораётган спорт турларидан бири ҳисобланади. Хусусан, Токио-2020 Олимпиадасидан бошлаб 4 йилликнинг энг нуфузли мусобақаси дастуридан ўрин эгалламоқда. Шубҳасиз, мамлакатимизда ҳам скейтбординг билан шуғулланадиган ёшлар кўплаб топилади. Жорий йил ташкил этилган Ўзбекистон скейтбординг ассоциацияси ушбу спорт оиласи вакилларини бирлаштирди.
Бугун Спортни ривожлантириш вазирлигида World Skate Халқаро скейтбординг федерациясининг МДҲ мамлакатлари бўйича элчиси, Россия скейтбординг федерацияси раҳбари Иля Вдовин билан учрашув бўлиб ўтди. Унда Вазир Адҳам Икрамов, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов ва Россия скейтбординг федерацияси вице-президенти Ирина Неуймина қатнашишди.
Адҳам Илҳамович ушбу спорт тури мамлакатимизда ривожланиш сари илк қадамларини ташлагани, давлатимиз томонидан аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йўлида муайян ишлар қилинаётгани хусусида батафсил гапириб берди.
Иля Вдовин скейтбордингни юртимизда оммалаштириш, келгусида икки мамлакат спортчилари ўртасида ўзаро тажриба алмашиш, йирик мусобақаларга тайёрланишлари учун ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйишдан мамнун эканини билдирди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Ўзбекистон ёки Миср. Қайси терма жамоа кучли?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг