Абжир чавандозлар беллашуви
Фото: Қорабайир отлари маҳорат мактаби
Ангор туманидаги Деҳқонбирлашув маҳалласининг Қорақир кенгликларида навбатдаги улоқ-кўпкари мусобақаси ташкил этилди.
Мусобақа қизиқарли ва шиддатли кечди. «Сурхондарё вилояти Қорабайир зотли отлари» шиори остида ўтказилган бу галги миллий от спорти ўйинлари, Миллий гвардия, Туризм ва спорт бошқармаси, Ангор, Музработ ҳамда Шеробод туманлари ҳокимликлари ҳамкорлигида ташкил этилди.
Унда воҳалик билагида кучи бор, абжир чавандозлар беллашдилар. Уларнинг тўдадан улоқни айириб чиқишида отининг чидамлиги жуда ҳам муҳимдир. Бундай мусобақаларда Қорабайир отлари ўта чайирлиги, чарчамаслиги, тезкорлиги билан ажралиб туради.
Мазкур мардлар ўйинида ҳам ушбу зотдаги отларнинг хусусиятлари яна бир бор намоён бўлди.
Беллашувларда ғолиб бўлган моҳир чавандоз полвонлар, ташкилотчилар томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг