Абонент розилигисиз дастлаб бепул бўлган хизматларни пуллик қилишга йўл қўйилмайди

19:41 27 Январь 2026 Ҳужжатлар
692 0

Адлия вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда Телекоммуникациялар хизматларини кўрсатиш қоидаларини янги таҳририни давлат рўйхатидан ўтказди. Унга кўра, абонент – жисмоний шахсдан тариф режаси бўйича абонент тўлови ва хизмат учун маблағ ечишда ҳисобни салбий ҳолатга (қарздорлик ҳолатига) келтириш тақиқланади. Бу ҳақида «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-канали хабар берди.

Унда айтилишича, абонентлар Ўзбекистон Республикаси Президенти виртуал қабулхонасининг ишонч телефонларига кеча-кундуз бепул қўнғироқ қилишлари мумкинлиги белгиланган.

Мобил алоқа тармоқларида абонент рақамларини кўчириш эндиликда хизмат кўрсатиш пунктларида 8 иш соатида эмас, балки 20 дақиқа ичида амалга оширилади.

Шунингдек, мобил алоқа абонентларига пуллик қўшимча хизматларга обуна бўлиш бўйича контент хизматлари кўрсатишнинг қуйидаги янги тартиби белгиланди:

  • хизматларни активация қилиш операторларнинг мобил иловалари ёки USSD кодлар орқали амалга оширилади;
  • абонентларнинг розилик тасдиғини олмасдан хизматларни автоматик улашга ёки дастлаб бепул бўлган хизматларни пуллик қилишга йўл қўйилмайди;
  • контент провайдерлари томонидан абонентларга тақдим этиладиган барча пуллик хизматлар дастлаб нофаол ҳолатда бўлиши керак.

Мазкур ҳужжат расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ойдан кейин кучга киради.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер