Абитуриентлар диққатига! Эртадан кириш имтиҳонлари бошланади, нималарни билиш муҳим?
Эртага 14 июль санасидан бошлаб кириш имтиҳонлари бошланади. «Таълим назорати» Telegram-канали бу борада Абитуриентларга муҳим тавсиялар берди.
Абитуриентлар кириш имтиҳонларига соат нечада бориш керак?
Тест синовлари кунига 2 сменада ташкил этилади. 1-смена соат 08:00 да, 2-смена 15:00 да бошланади. Абитуриентлардан тест синовлари бошланишидан камида бир ярим соат олдин белгиланган ҳудудга етиб келишлари талаб этилади.
Бундан келиб чиқадики, эрталабки сменада имтиҳон топширадиганлар соат 06:30 да, 2-сменадагилар эса 13:30 да тест ўтказиладиган ҳудудда бўлишлари лозим.
Абитуриентлар ўзлари билан паспорт, ID-картанинг асл нусхаси ҳамда абитуриент рухсатномасини олиб келишлари шарт.
Маълумот учун, тест синови ҳудудига мобил телефон ва бошқа рақамли қурилмаларни олиб кириш қатъиян тақиқланган.
Тест синови ҳудудига шахсни тасдиқловчи ҳужжат, абитуриент рухсатномаси, оддий қўл соати (электрон смарт-соат мумкин эмас), оптик кўзойнак (бошқа кўзойнаклар мумкин эмас), пул, дастрўмол, калит ҳамда соғлик учун зарур бўлган дориларни олиб кириши мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг