8 дона «Сава» қушларини овлаган фуқаро қонун олдида жавоб берадиган бўлди
«Сава» қушларини ноқонуний овлаган ҳуқуқбузар суд олдида жавоб беради, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги.
Унда айтилишича, Паркент тумани Қизил тош шаҳарчаси тоғли ҳудудида олиб борилган рейд давомида фуқаро Р.А. томонидан 8 дона қорабош «Сава» қуши ноқонуний тарзда тўр ёрдамида овланаётганлиги аниқланган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан МЖтКнинг 90-моддаси 4-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Ҳолатга қонуний бериш учун тўпланган ҳужжатлар Жиноят ишлари бўйича Паркент туман судига юборилган.
Маълумот учун, Ўзбекистонда ноябрь ойи браконьерликка қарши кураш ойлиги деб эълон қилинган. Бунда ноқонуний ов ҳолатларига қарши кураш ва бу борадаги тарғибот-ташвиқот ишлари кучайтирилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Барселона» Ла Лигада навбатдаги ғалабасини қўлга киритди
- Бугун 2026 йилги Жаҳон чемпионатига қуръа ташланади
- Президент пойтахтда транспорт тизимини янгилашга доир муҳим қарорни имзолади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг