75 нафар эҳтиёжманд фуқарога ваучер берилди
Ромитан туманидаги Боғча қишлоғида яшовчи Шаҳло Субҳоновага Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги вакиллари томонидан ваучер топширилиши бир йилдан буён оғир хасталикка чалиниб, тўшакка михланиб қолган аёлнинг соғайиб кетишига бўлган ишончини мустаҳкамлади.
-Давлатимиздан миннатдорман,- дейди у. – Мени шундай пайтда ёлғизлатиб қўймади. Туман тиббиёт бирлашмасида чуқур кўрикдан ўтишим, даволанишим, шунингдек, жарроҳлик амалиётига сарфланадиган барча харажатлар шу ваучер орқали тўланаяпти. Бунга қадар ижтимоий ходимлар томонидан оилавий аҳволим ўрганилиб, бир қатор ёрдамлар кўрсатилганди. Гапнинг очиғи, шароитим оғирлиги сабаб фарзандларимни ўқиши қандай бўларкан, деган ўйда эдим. Бирининг шартнома пули тўлаб берилди. Иккинчиси эса мактабдаги фан тўгаракларига бепул ўқиши учун имконият яратилди.

Шаҳло Субҳоновага бундай ёрдам давлатимиз раҳбарининг шу йил 17 февралидаги “Муборак Рамазон ойида эҳтиёжманд аҳолини давлат томонидан ижтимоий қўллаб – қувватлаш чоралари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ кўрсатилди. Қарорга мувофиқ, Бухоро вилоятида жами 31 минг нафардан зиёд ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқарога бир марталик моддий ёрдам кўрсатилмоқда. Даволаниши ва жарроҳлик амалиёти талаб этиладиган 75 фуқарога эса ваучерлар тақдим қилинди.
Истам ИБРОҲИМОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг