600 нафар ўзбекистонлик ҳайдовчи Латвияга ишга жалб этилади
Ўзбекистондан 600 нафар ҳайдовчини Латвияга ишга жалб этиш бўйича келишувга эришилди. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон элчихонаси кўмагида 10—17 июнь кунлари Латвиянинг транспорт ва логистика соҳасидаги йирик Kreiss компанияси вакилларининг Ўзбекистонга ишчи ташрифи ташкил этилди.
Ташриф давомида Латвия томони Транспорт вазирлиги, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Халқаро автомобилда ташувчилар уюшмаси раҳбарияти билан музокаралар ўтказди ва Kreiss ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ўртасида Латвияга 600 нафар ҳайдовчиларни уюшган тарзда ишга жалб этиш бўйича келишувга эришилди.
«Ватанпарвар» ташкилоти билан ушбу уюшмага тегишли автомактаблар платформасида ўзбекистонлик юк машиналари ҳайдовчиларини тайёрлаш учун махсус симуляторлар ташкил этиш бўйича меморандум имзоланди.
Мазкур марказларда тайёргарликдан ўтган ҳайдовчилар Европа стандартларига мос сертификатлар олиши ва Европа Иттифоқи давлатларида фаолият кўрсатиши мумкин бўлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
- Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби белгиланди
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ламин Ямал «Барселона»ни тарк этиши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг